Қидириш

Кутубхона

Facebook

Все записи автора admin

ЁЗУВЧИНИНГ ЎҚИТУВЧИ ВА ТАЪЛИМ ҲАҚИДАГИ ЎЙЛАРИ

Тақдир тақозоси билан 2016 йил, май ойиданэътиборан таълимда ишлай бошладим. Бунга сабаб Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг очилиши бўлди. Камина“Жаҳон адабиёти” кафедраси мудирлигига таклиф қилиндим. Давоми

Болалик уй, китоб ва ҳаёт маъноси

Таниқлиадиб, Шуҳратмедалисоҳиби, адабиётшунос олим, таржимон, кўплабшеърийҳамда “Ёлғизлик”, “Мувозанат”, “Исёнваитоат”, «Сабо ва Самандар»кабинасрийасарлармуаллифи,устоз ёзувчиУлуғбекҲАМДАМбугунгисуҳбатдошимиз. Устозбилан,асосан, китобхонлик ва унингўзига хос жиҳатлариҳақидасуҳбатлашдик.

Давоми

Ҳамза — янги ўзбек адабиёти асосчиларидан бири

Ассалому алайкум, азизлар! Мазкур мақола шу кеча кундузда “Уз А” сайтида бир неча қисм ҳолида эълон қилинмоқда. Дўстларимизнинг сўровларига кўра уни бу ерда ҳам эълон қиляпман (қисқартирилган ҳолда!). Ҳамза ва, умуман, жадид боболаримиз ғоят мураккаб замонда яшаганлар. Шу боис, уларнинг фаолиятларида зиддиятли жиҳатлар бор ва бу табиийдир. Замон зўр келганда уларнинг аксарида большевикларга ён босган, большевикларга хизмат қилишга мажбур бўлган дамлар ҳам бўлган. Лекин жадидларнинг пировард мақсадлари нима қилиб бўлмасин, ўз халқини ҳар томонлама илғор, маърифатли ва бахтли кўриш бўлганлигини бир зум бўлсин унутишга ҳаққимиз йўқ. Улар ҳамиша шу бугунги кунларни, Истиқлолни орзу қилганликлари ҳам тарихий факт! Ҳамза ва у каби бошқа улуғ жадидлар шахсиятию фаолиятлари тўғрисида фикр юритаётганда шу ҳақиқатни доимо ёдда тутишимиз лозим. Хатоларга келсак, қай биримизда йўқ улар!..

Давоми

ТАҲЛИЛ САНЪАТДИР

Китобни қўлимга олиб, мундарижасига кўз югуртиришим билан, “Жуда яхши китоб бўлибди!” дея севинганим ёдимда. Кейин варақлаб, адабиётшунос олим Умурзоқ Ўлжабоев ўз сўзбошисига “Керакли китоб” деган номни танлаганини кўриб, “тадқиқотнинг энг муҳим қирраси сарлавҳага олиб чиқилибди” деб ўйладим. Давоми

ҚЎЛНИ ҚЎЛГА БЕРИБ

Ассалому алайкум, азизлар!
Бисотимдан ушбу эълон қилинмаган суҳбатни топиб олдим. Аслида унга кўп бўлгани йўқ, бор йўғи ўтган йили ёзилган экан. Ўқиб кўрсам, орадан бир йил ўтгани сезилмади. Устига устак, телевидение, адабиёт, кино борасидаги бугунги баҳсларнинг умумий руҳига ҳам тушар экан. Шунинг учун уни ҳам сизга илиндим.

Давоми

Кичик ҳикоялар

ЁЗУВЧИ

(ҳикоя)
Боғ.
Одамлар тўп-тўп бўлволиб сайр қилишарди. Уларнинг орасида буви билан набира ҳам бор эди. Буви энгашиб, оёқлар остидаги майсаларнинг енгил эпкинда нафисгина тебранаётган қулоқларини юла кетди. Давоми

Мувозанат
Исён ва итоат
Сабо ва Самандар