Қидириш

Кутубхона

Facebook

Кичик ҳикоялар

ЁЗУВЧИ

(ҳикоя)
Боғ.
Одамлар тўп-тўп бўлволиб сайр қилишарди. Уларнинг орасида буви билан набира ҳам бор эди. Буви энгашиб, оёқлар остидаги майсаларнинг енгил эпкинда нафисгина тебранаётган қулоқларини юла кетди. Давоми

Янги шерълар

ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ
Ойбек домла ҳасад ва кўролмаслик тошлари заҳмидан тилдан қолиб,
умрининг охирги17 йилини азобда ўтказган.
Унга тош отганлар орасида шоирнинг яқин дўстлари ва сафдошлари бор эди…
Шоир бўлиб туғилган эди,
Шоир бўлиб яшади шоир.
Бироқ ҳасад бошини еди —
Тилдан қолиб қақшади шоир!.. Давоми

Яхши одамлар

(Ҳикоя)

Эрталабданоқ кўк юзида тўда-тўда қора булутлар пайдо бўлди. Тушга яқин эса қор учқунлади. Аллабир вақтдан бери дераза қаршисида хомуш ўтирган Иброҳимнинг ичига совуқлик югурди, эти жунжикиб, чор-ночор қўзғалди… Давоми

Ижодкор масъулияти (facebook саҳифаларидаги кескин баҳс)

ЖИДДИЙ ВА КЎЧА АДАБИЁТИ ҲАҚИДА БАЪЗИ МУЛОҲАЗАЛАР


Жиддий адабиёт миллат маънавиятини бойитишга хизмат қилса, кўча адабиёти эса, аксинча, асрлар мобайнида томчи-томчи йиғилган ана ўша маънавий бойликни челаклаб тўкилишига сабаб бўлиши мумкин. Албатта, адабиёт ранг-баранг бўлмоғи керак. Чунки ўқувчилар адабий дидининг ўзи турфа рангда. Лекин хилма-хиллик дегани орада савиясиз асарларга ҳам рухсат бор, дегани эмас. Баъзан танқиддан тубан адабиёт ҳақида лом-мим демаган маъқул деб биламиз. Шу тутимимиз қанчалик ўзини оқлайди? Анча йиллар муқаддам китоб дўконига кирсам, аёл муаллиф номидан бир неча шеърий тўплам нашр қилинганига кўзим тушиб, қизиқиб биттасини олдим-да варақладим. Шунда китоб адади эътиборимни тортди: нақ 100 000 нусха. “Ажабо! Қойил!” — хитоб қилиб юбордим ўзимга ўзим. Дўкондордан сўрадим: “чиндан шунча нусхами ё бу ерга битта-иккита ноль адашиб кириб қолганми?”. “Йўқ, Марҳабо опанинг китоби яхши сотилади, ноллари жойида”, деб жавоб берди сотувчи. Шеършунос бўлганим учун битта шеърий тўпламни харид қилдим ва уйга келиб ўқиб чиқдим. “Натижа?” дейсизми? “Шеърий тўплам” деганимиз қофиядан оз-моз хабардор, жиндаккина бадиий завқи бўлган ва табиийки, шу
Давоми

Узоқдаги Дилнура (ҳикоя)

- Ало… Козим ака? Ало!.. Бу мен – Нозим…
— Нозимжон?.. Яхшимисан, иним?
— Ака… Козимжон ака!..
— Лаббай, ука. Гапирсанг-чи, тинчликми?..
— Нима бўлди?.. – хаёли ота-онасининг омонат жонига кетди Козимжоннинг.
— Юнус тоғам… Тоғамни бериб қўйдик…
— А?!.. Нега?.. Нима бўлди?..
— Бандачилик, ака.
— Қачон?..
— Мана, ҳозир касалхонадан олиб келишди.
— Нима бўлди ўзи?
— Оёқ… оёқдан кетди, ака.
— Худо раҳмат қилган бўлсин…
— Келасизми?.. Давоми

Унутилган най навоси (туш-ҳикоя)

Тинглагил, най не ҳикоят айлагай,
Айрилиқлардан шикоят айлагай.
Мавлоно Румий

Олис-олисларда чалинган ҳазин най саси ниҳоят яқинлашиб, шундоқ қулоқлари остида янграганда А. чўчиб уйғонди. Уйғондию негадир бу сафар най садоси уйқуси билан бирга ўчмади: аксинча, эндигина у кўз очган хобхонани, даҳлиз ва йўлакни, ҳатто ташқарини, борингки, бутун оламни тўлдириб чалинди, чалинаверди. А.нинг кўнгли суст кетиб, хотирасига болалиги… раҳматли бобосию момоси, эски, кунгай девори нураган, томи лойсувоқ уйлари қалқиб чиқди. Туғилиб ўсган кўчасини, отасию онасини, раҳматли акасини, укаларию жўраларини қўмсаб ичига аллатавр титроқ кирди. Қани энди шартта жомадонини қўлига олсаю ҳайё ҳуйт дея хешу тоборнинг қошига қайтса, қайта олса… Бироқ борган билан нима, уларнинг қай бирлари ҳаёт, қайбирлари йўқ энди… Юртга дўниш билан болалигию унга тегишли ҳууув сеҳрли оламни ҳам қайтариб бўлсайди… Давоми

Тош (ёки Ёвузликнинг туғилиши) (ҳикоя)

Негадир юрагим сиқилаверади. Йўқ, чамаси, нима учун бу ҳолга тушишимни биладигандекман. Лекин гап бунда эмас, балки давомийликда. Ахир биз одамзод қалби шаббодага тутилган япроқ мисол айланиб – ўзгариб туради, дея биламиз, модомики шундай экан, нега тушкун кайфият менинг бағримга танда қўйди? Нега у кетмайди, мени тинч қўймайди?.. Билмайман. Аксинча: вақт ўтган сари тушкунлик юрагимнинг туб-тубига иниб, мустаҳкамланиб, аллақандай жинсга, масалан, тошга айланиб бораётгандек. Табиийки, мен ҳам бошқалар сингари баъзан у ёки бу баҳона сабаб юзароқдаги бир дамлик қувончларга чалғийман, бироқ кейин барибир, қаърда ётган ўша тошга – ўша кайфиятга қоқилиб тушавераман, тушавераман… Шунда мен кўпинча ва асосан ўзимни бир ёну, қолган барча одамларни иккинчи томон дея қабул қиламан: гўё улар ҳайқириб оқаётган дарёнинг нариги тарафида бўлса, менинг бир ўзим бу ёқда қолиб кетганман. Давоми

Мувозанат
Исён ва итоат
Сабо ва Самандар