Қидириш

Кутубхона

Facebook

Улуғбек Ҳамдам. Янги авлод овози (суҳбат)

Саволлар:
1. Сир эмас, кейинги қарийб йигирма-йигирма беш йил мобайнида давр тубдан ўзгарди. Бу дегани шуки, янги даврга хос бўлган кайфият ҳам пайдо бўлди. Демак, истаймизми-йўқми, янгиланган кайфиятни ўз асарларида акс эттирувчи авлод ҳам вояга етган бўлиши керак. Агар шундай бўлса, қани улар? Нега “манаман” дея кўзга ташланмаяпти? Бу гапни яна шунинг учун айтаяпманки, давраларда кўпинча 70-йиллар авлодидан кейин бизда бошқа адабий авлод шаклланмади, деган иддаоларни тез-тез эшитиб қоламиз. Чиндан ҳам шундайми? Акси бўлса, бунинг исботи борми? Чунки ҳар бир янги авлоднинг ўз ижодий кредоси бўлади, дунёни бадиий-эстетик қабул қилишида ўзига хослик бўлади, хўш, шу Давоми

Инсон табиат ва жамият маҳсули

(ёзувчи Улуғбек Ҳамдам билан суҳбат)

Савол: 1. Улуғбек ака, сизнинг бундан 7-8 йил аввал нашр қилинган «Мувозанат», «Исён ва итоат» каби романларингиз адабиётшунос- мунаққидлар, китобхонлар томонидан илиқ кутиб олинди. Улар ҳақида ўнлаб мақолалар эълон қилинди. Бунга сабаб жаҳон адабиёти билан миллий романчилигимизни синтез қилганингизми? Яъни романларингиз қай тариқа дунёга келади? Ёш ижодкорлардан хабарим бор: улар бир-иккита китоб ўқийди-да, ўз ҳаётида кўрган-кечирганларини бадиий тўқимадан маҳорат билан фойдаланиб, ҳаш-паш дегунча роман ёзиб ташлашади. Сизда қандай: пухта изланиб материал тўплайсизми ёки кимларнингдир ғояларига суяниб қалам тебратасизми? 

Улуғбек Ҳамдам: Кимларнингдир ғоясига, шукрки, ҳозиргача муҳтож бўлган эмасман. Аммо адабиёт тарихида бундай усул бор. Қачондир ўзимнинг бадиий ғояларим тугаб қолса, эҳтимол мен ҳам бошқалардан эшитганларимни асарга айлантириб кўрарман. Бунинг ҳам битта шарти бўлади: бегона қисмат мени тўлқинлантириши ва ўз бегоналигини тарк этиб, ўзимникига айланмоғи зарур. Давоми

Адабиёт юрак қони билан ёзилади (ёки жиддий адабиёт қайғуси)

(Филология фанлари доктори, профессор Наим КАРИМОВ билан суҳбат)

 У. ҲАМДАМ: Устоз, негадир кейинги пайтларда адабиётнинг вазифаси тўғрисида кўп ўйлайман. Мундоқ қарасак, бундан бир-бир ярим аср муқаддам адабиётнинг ижтимоий функтсияси ҳақида бугунгидек гапирилмаган экан. (Зеро, бунга асоснинг ўзи бўлмаган). ХИХ аср охири ва айниқса, ХХ аср аввалига келиб эса унинг зиммасида ғоят салмоқдор ижтимоий вазифа пайдо бўлдики, натижада бир неча ўн йил мобайнида адабиётнинг ажралмас узвига айланди. Вақтлар бўлдики, адабиёт одамларнинг дунёқарашларини, ҳаётга ёндашувларини, кайфиятларини белгилади, уларни йўналтирди. Бугун эса ундай эмас. Демак, давр ва унинг кайфиятига қараб адабиётнинг инсон (ўқувчи) олдидаги вазифалари ўзгариб турар эканда… Давоми

Қиёфалар мазмуни

(Санжар Назар билан мубоҳаса)

Санжар НАЗАР: — Назаримда, юксак идеалларга талпиниш ва гўзал туйғуларнинг тубида, асл моҳиятида ўта примитив маиший эҳтиёжлар яшириндек. Биз бу эҳтиёжларни аллақачонлардан бери ўз номи билан атамаймиз. Уларни чиройли, жимжимадор атамалар ортига яширганмиз ва асл номларини унутиб юборганмиз. Масалан, аслида миллат, эътиқод ёки маслак атрофида бирлашишдек баландпарвоз ҳаракатларнинг остида «жамоа нартсисизми» деб аталадиган руҳий ҳолат ётиши ёки ватанпарварлик бир пайтлар ғорда яшаган бобокалонимизнинг ўз ошёнини харсанг билан беркитишининг чиройли такрори эканлигини ҳеч биримиз қабул қилишни хоҳламаймиз. Негаки, эҳтиёжларни ўз номи билан аташ олийнасаблигимиз ва бошқа улуғвор сифатларимизга соя ташлайди.

Мақсадга ўтсам, назаримда барча санъат турлари, шу жумладан, шеърият ҳам инсониятга бутун тараққиёт давомида йўлдош бўлиб келаётганига сабаб унинг моҳиятида яширинган эҳтиёжга боғлиқдек. Сиз бу фикрга қўшиласизми? Қўшилсангиз, шеъриятнинг асосида қандай эҳтиёж(лар) турибди, деб ҳисоблайсиз? Давоми

Ижодий эркинликнинг тотли мевалари

Раҳимжон Раҳмат ва Улуғбек Ҳамдам

(Суҳбат)

Раҳимжон Раҳмат: Улуғбек! Сиз яқинда мамлакатимиздаги энг мўътабар адабий нашр — «Шарқ юлдузи» журналига Бош муҳаррир бўлдингиз. Ўзингизга ҳам маълумки, кейинги пайтда бу журналнинг адабий ҳаётимиздаги ўрни пасайгандек эди. Ўз вақтида миллий бадиий тафакурнинг шаклланишида алоҳида ўрин тутган журнални жонлантириш учун қандай зарурий тадбирлар қиляпсиз. Унинг мазмун-мундарижаси ва шакл-шамойилида жиддий ўзгаришлар бўладими?

Улуғбек ҲАМДАМ: «Шарқ юлдузи» журнали халқимиз маънавий ҳаётида ҳамиша алоҳида мавқега эга бўлиб келган. Шуни ёдда тутган ҳолда отахон журналимизнинг эндиги сифат даражасини ўйлашимиз шарт. Бунга нафақат таҳририятда ишлаётган ходимлар, балки юртимизнинг ор-номусли ва албатта истеъдодли шоир, ёзувчи, олим, санъаткорлари, бир сўз билан айтганда, барча Зиёлилари масъулдир, деб биламан. Мен журналда «оламшумул ўзгаришлар, инқилоблар ясаймиз», дея чиранишдан тилимни тияман. Комил ишонч билан айта оладиганим ягона гап шуки, журналнинг энг яхши анъаналарини давом эттирган ҳолда замона талабларига жавоб бера оладиган, рақобатбардош нашр ҳолига келтириш учун жамоамиз билан сидқидилдан меҳнат қиламиз. Ва албатта, сара асарларни қидириб топиш пайида бўламиз. Давоми

Мувозанат
Исён ва итоат
Сабо ва Самандар