Қидириш

Энг кўп ўқилган саҳифалар

    Кутубхона

    Facebook

    Озод Шарафиддинов. “Мувозанат” – том маънода анъанавий услубда ёзилган асар

    Мен яқинда Улуғбек Ҳамдамнинг “Мувозанат” деб номланган янги романини ўқиб чиқдим. Бу роман, бир икки эпизодни ҳисобга олмаганда, том маънода анъанавий услубда ёзилган. Эҳтимол, “бир икки эпизод” модернистик характерда бўлиб, китобхоннинг кўнгилхушлиги учун киритилгандир. Уларда баъзи бир персонажларнинг ишқий можаролари яланғоч ифодаланган. Лекин яхлит олганда роман менда жуда чуқур таассурот қолдирди. Унинг воқеалари бизнинг кунларда, бизнинг юртимизда содир бўлади. Роман қахрамони олий ўқув юртида тарихдан дарс беради. Лекин бозор муносабатлари бу одамни чирпирак қилиб учиради. Унинг изтироблари, бошига тушган кулфатлар исканжасидан қутулишга интилишлари, йўл излашлари, чора қидиришлари китобхонни бефарқ қолдирмайди. Романни ўқиб чиқар эканман, бугунги кун одамини тасвирлашда ҳали реализмнинг очилмаган имкониятлари кўп эканига иймон келтирдим. Демак, гап бу ерда реализмда ё модернизмда эмас. Гап санъаткорда, унинг тафаккурида ва маҳоратида. Адабий асар эса чинакам асар намунаси бўлмоғи учун, реализмга мансуб бўладими, романтизм услубида ёзилган бўладими, ёки қандайдир бошқа модернистик услубга амал қиладими, барибир, яна такрор айтаман, унинг марказида инсон турмоғи керак, китобхон инсоннинг тақдири, табиати, ҳаёти ҳақида муайян ахборот олиш билан бирга бу асардан эстетик завқ ҳам ола билсин.

    Озод ШАРАФИДДИНОВ

     

    Раҳимжон Раҳмат. “Бир ёруғлик излайман ҳамон…”

    Япониянинг аллақайси оролида йил ўн икки ой вулқон отилиб, ер қимирлаб туради, деб эшитганман. Улуғбек “Ёлғизлик” асарида инсон қалбининг ана шундай ҳамишалик безовта, таҳликали қисмини тасвирлашга уринган. У ўз мақсадига эришиш учун ҳикоя ё қисса ёзишнинг маълум ва машҳур анъаналарини қурбон қилиб юборган. Инсон қалби ҳақида ростгўйлик билан гапиришга шу қадар уринганки, ҳатто ёзганлари одатдаги бадиий асарга ўхшамай қолган. Тил – одамнинг оғзидаги ортиғи, деймиз. Тил одамга ўз фикрини яшириш учун ато этилганлигини кўпчилигимиз биламиз. Мен шуни сездимки, Улуғбек асари давомида тилнинг ҳақиқатни яшира оладиган жиҳати – мантиқни парчалашга уринган. Мантиқ тамом бўлган жойдан инсон қалбига илк қадам ташлаймиз, дейди олмон файласуфи. Давоми

    Усмон Турон. Туркий халқлар мафкураси (рисола)

    Turkiy-xalqlar-mafkurasiУсмон Турон
    Туркий халқлар мафкураси
    Рисола
    Тошкент
    Чўлпон нашриёти
    1995

    Ушбу рисолада туркий халқларнинг қадимдан асримизгача бўлган даврдаги ҳокимиятчилиги, мафкураси ҳамда уларнинг келиб чиқишию йўналиши борасида фикр юритилади. Асар билан танишар экансиз, туркийларнинг тарихда жаҳон халқлари орасида тутган мавқеи, уларнинг ирқий ва бошқа кўплаб ўзига хос жиҳатлари ҳақида илмий маълумотга эга бўласиз.
    Аждодингизнинг, демакки, ўзингизнинг халқ сифатидаги қиёфангизга ниҳоят, назар ташланг!

    Таржимон Улуғбек Ҳамдам
    Муҳаррир Тўлқин Алимов

    Китобнинг электрон нусхаси (PDF, 4,50 Mb)

    Зулхумор Мирзаева. «Мувозанат» Америкада

    Улуғбек Ҳамдамнинг «Мувозанат» романи нашр қилингандан бошлаб кўпдан-кўп  баҳс- мунозараларга сабаб бўлди. У ҳақида турли хил қарашларни ифода қилган мақолалар  эълон қилинди. «Мувозанат»  бир қанча номзодлик, докторлик диссертациялари учун манба вазифасини ўтади.  Қисқаси, асарнинг иқрор ва инкори ўртасида  кучли тебранишлар ҳалигача давом этмоқда.

    Бир устозим  «ўқиш жараёнида онгингда туғилган ҳар қандай ижобий ёки салбий фикрдан, муносабатдан мамнун бўл. Чунки сени қўзғатишга, онгингни уйғотишга хизмат қилган асар ёмон асар эмас,  деган бир гапни айтган эди. Шундан келиб чиқилса,  «Мувозанат» адабий жараёнда ўзига хос баҳс мунозаларга сабаб бўлган ва бўлаётган романлар сирасига киради. Назаримда, донишманд  Вольтернинг «агар одамлар бирор мавзу ҳақида узоқ баҳслашсалар, демак, бу баҳс мавзуси ўзларига ҳали  унча равшан эмаслигини кўрсатади» деган фикри юқоридагиларга уйғун жаранглайди. Давоми

    Н. Владимирова, Г. Гарипова. «В поисках утраченного рая…»

    (Вместо предисловия)

    Ощущение «катастрофичности мира», предопределившее, по мнению А.Белого, развитие литературы начала ХХ века, протянувшись через всю эпоху, стало реальностью и для рубежа ХХ-ХХИвв., обозначенную экзистенциальной воплощенностью в художественном сознании всех «проклятых вопросов» человеческого бытия.

    И в современной узбекской прозе, пытающейся определить новые пути постижения бытийного смысла в этом кризисном, переломном пространстве, с ее обращенностью к вопросам эхистентиа человека и бытия, в центр выводится проблема самосознания современного человека, фиксирующего в своем «сокровенном Я» все эпохальные и вечные проблемы-трагедии. Главная из них — поиски Смысла жизни человеческой… Смысла, когда-то потерянного или не обретенного… Смысла человечности… Смысла рождения… смерти… Давоми

    Дилмурод Қуронов. «Мувозанат» романига ёзилган сўнгсўз

    Улуғбек Ҳамдамнинг «Мувозанат» романини ўқирканман, унда ҳали пишитилиши лозим бўлган қатор ўринлар билан бирга асарни кўтариб турган бир жиҳатни ҳам кўрдим. У — журъатдир.

    Биласиз, шу кунимиз ҳақида эпик асар ёзиш осон эмас. Юз бераётган воқеаларнинг ичида бўлган ҳолда уларни бадиий мушоҳада этиш жуда мушкул — бунинг учун катта истеъдод, ҳассос қалб, ўткир санъаткорона нигоҳ лозим. ҳавасимни келтирган жиҳати шуки, муаллиф ҳаётнинг долғали оқимига сиртдан назар солишга ўзида куч, журъат топа билибди.

    Журъатнинг иккинчи қирраси — ёш адибнинг воқеликни бўяб-бежамасдан, борича, бутун мураккаблиги билан мушоҳада қилишга интилгани, бугунги ҳаётимизда кузатилаётган оғриқли нуқталарни, маддалаб бораётган яраларни ўзидек кўрсатишга интилганидир. Бироқ кўрсатишда ҳам кўрсатиш бор! Айтмоқчиманки, бугунги ўтиш даври қийинчиликларини рўкач қилган ҳолда ўзларидаги манқуртона «ўтмиш соғинчи»ни асослашга уринаётганлар бундан севинишга, жиртак чалишга шошилмасинлар. Зеро, муаллиф бу яраларни ўзининг нечоғли «журъатли ижодкор» эканлигини кўрсатиб қўйиш ёҳуд бугунги кун очаётган истиқболларни кўришдан ожиз кишилар тегирмонига сув қуйиш учун тасвирламайди, балки яраларнинг «ҳаром томири»ни очиш, давосини топиш мақсадини кўзлайди. Давоми

    Матёқуб Қўшжонов. Шиддат билан ёзилган роман

    Қўлингиздаги ушбу китоб — «Мувозанат» Улуғбек Ҳамдамнинг қаламига мансубдир. Бу ёш адибнинг номи ўзбек китобхонларига яхши маълум. У қатор ҳикоя, қисса, мақолаларнинг муаллифи.

    Роман билан танишар экансиз, ёш адибнинг қатор хислатлари кўз олдингизда намоён бўлади. Аввало, хаёлингиздан шундай бир фикр ўтади: муаллиф роман чоп қилдириб, кўзга ташланиш мақсадида иш кўрмайди. У ҳаёт ҳақида, ҳаётда рўй бераётган кескин бурилишлар ҳақида, ўта зиддиятли воқеалар хусусида чуқур ўйлайди. Фақат ўйлайдигина эмас, у ўзида нималардандир қаноат ҳосил қилса, нималардандир кўнгли тўлмайди, булар хусусида теран безовта бўлади, куюнади, қайғуради. Мана шу куюниш ва қайғуришлар уни қўлга қалам олишга ундайди. Давоми

    Мувозанат
    Исён ва итоат
    Сабо ва Самандар