Қидириш

Кутубхона

Facebook

Улуғбек Ҳамдам. Атиргул (шеърий тўплам)

AtirgulУлуғбек Ҳамдам
Атиргул
Шеърлар
Тошкент
2005

Шеър — яшашнинг энг шахсий йўли. Ижодкор ҳеч кимга, ҳатто энг яқин кишиларига ҳам айтмаган, кўпинча, айтолмаган сирларини оқ қоғозга тўкиб солади. Уни чоп этишга бел боғлабдими, демак, миллионлаб одамлар орасидан бармоқ билан санарли даражада оз бўлса-да, ўз сирдошларини топишига ишонади. Умид қиламизки, ушбу тўплам сизнинг чинакам сирдошингизга айланади.

Масъул муҳаррир:
Филология фанлари номзоди Жаббор Эшонқулов

Китобнинг электрон нусхаси (PDF, 2,36 Mb)

Жалолиддин Румий. Ичиндаги ичиндадур (фалсафий-маърифий асар)

Ichindagi-ichindadirЖалолиддин Румий
Ичиндаги ичиндадур
Фалсафий-маърифий асар
Тошкент
“Янги аср авлоди”
2013

«Ичиндаги ичиндадур» Мавлоно Жалолиддин Румийнинг турли мажлисларда билдирган ўтлуғ фикрларидан таркиб топган. Сиз ушбу рисолани ўқиб, инсон ва олам, онг ва борлиқ, инкор ва исбот, хаёл ва амал сингари фалсафий тушунчаларнинг асл моҳиятини англайсиз. Ва ҳамма нарса Ўзингизда, ҳамма нарса Ўзингиздан эканлигига яна бир бор иймон келтирасиз.

Улуғбек Ҳамдам таржимаси

Масъул муҳаррир:
Нажмиддин Комилов, филология фанлари доктори, профессор

Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман)

MuvozanatУлуғбек Ҳамдам
Мувозанат
Роман
Тошкент
«Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти
2007

Асар шу кеча ва кундуздаги Сиз ва Биз ҳақимизда. Унда халқнинг турли қатламларига мансуб ва ҳар хил соҳаларда ишлайдиган қатор қаҳрамонларни ўзида жам қилган битта умумий боғ мавжуд: у ҳам бўлса, мураккаб давримизнинг қайноқ нафаси, ўзига хос эврилишлари. Асар бош қаҳрамони Юсуф ана шу эврилишларда баъзан бой бериб қўйилган мувозанат сари талпиниб яшайди.

Китобнинг электрон нусхаси (PDF, 1,38 Mb)

Улуғбек Ҳамдам. Исён ва итоат (роман)

Isyon-va-itoatУлуғбек Ҳамдам
Исён ва итоат
Тошкент
«Янги аср авлоди»
2003

Улуғбек Ҳамдамнинг ушбу романи инсон ҳаётидаги энг муҳим ҳисобланган эътиқод, иймон каби масалаларга бағишланган. Қолаверса, асар қаҳрамонлари тириклик мантиғи, руҳ ҳаловатини ҳар икки дунё тўғрисидаги мушоҳадалар ёрдамида англашга, идрок этишга уринишади. Идрок эса инсонни Исёндан воз кечиб, Итоатга келишга ундайди.

Тақризчилар:
Умарали Норматов, филология фанлари доктори, профессор.
Жаббор Эшонқул, филология фанлари номзоли

Китобнинг электрон нусхаси (PDF, 4,80 Mb)

Улуғбек Ҳамдам. Тангрига элтувчи исён (шеърий тўплам)

Tangriga-eltuvchi-isyonУлуғбек Ҳамдам
Тангрига элтувчи исён
Шеърлар
Тошкент
«Янги аср авлоди» нашриёти
2001

Шеърга қўйиладиган барча талаблар нисбий. Биров шеър қаддини тутиб турадиган баъзи унсурлар борки, уларсиз шеър чиройли сўзлар мақбараси бўлиб қолади холос. Бу аввало шеърдаги руҳ, унинг ҳурлиги, ундаги майда туйғуларга қарши, фақат юксалишга чорлагувчи исёндан бир чошни. Ўйлаймизки, Улуғбек Ҳамдам (Улуғбек Абдуваҳоб) нинг ушбу шеърий гулдастасидан ана шу руҳни, ундаги «Тангрига элтгувчи исён»ни туясиз.

Улуғбек Ҳамдам. Сени кутдим (шеърий тўплам)

Seni-kutdimУлуғбек Ҳамдам
Сени кутдим
(шеърий тўплам)
Тошкент
«Фан» нашриёти
2007

Шеър шубҳасиз, мўъжизалардан бири. Чунки у шоирнинг ҳаммадан яширган, қизғанган ўй-кечинмаларидан ҳосил бўлиб қоғозга тушган ва ушбу ҳолда номаълум бир дўстга — ҳақиқий сирдошга ғойибона йўлланган мактубга ўхшайди.
Қўлингиздаги «Сени кутдим» номли тўплам шоир У. Ҳамдамнинг янги ва аввалги икки китобидан саралаб олинган рубобий шеърларидан таркиб топган. Ўқинг, эҳтимол, у айнан Сизга бағишланган сирли мактубдир…

Китобнинг электрон нусхаси (PDF, 2,92 Mb)

Усмон Турон. Туркий халқлар мафкураси (рисола)

Turkiy-xalqlar-mafkurasiУсмон Турон
Туркий халқлар мафкураси
Рисола
Тошкент
Чўлпон нашриёти
1995

Ушбу рисолада туркий халқларнинг қадимдан асримизгача бўлган даврдаги ҳокимиятчилиги, мафкураси ҳамда уларнинг келиб чиқишию йўналиши борасида фикр юритилади. Асар билан танишар экансиз, туркийларнинг тарихда жаҳон халқлари орасида тутган мавқеи, уларнинг ирқий ва бошқа кўплаб ўзига хос жиҳатлари ҳақида илмий маълумотга эга бўласиз.
Аждодингизнинг, демакки, ўзингизнинг халқ сифатидаги қиёфангизга ниҳоят, назар ташланг!

Таржимон Улуғбек Ҳамдам
Муҳаррир Тўлқин Алимов

Китобнинг электрон нусхаси (PDF, 4,50 Mb)

Мувозанат
Исён ва итоат
Сабо ва Самандар