Қидириш

Кутубхона

Facebook

Озод Шарафиддинов. “Мувозанат” – том маънода анъанавий услубда ёзилган асар

Мен яқинда Улуғбек Ҳамдамнинг “Мувозанат” деб номланган янги романини ўқиб чиқдим. Бу роман, бир икки эпизодни ҳисобга олмаганда, том маънода анъанавий услубда ёзилган. Эҳтимол, “бир икки эпизод” модернистик характерда бўлиб, китобхоннинг кўнгилхушлиги учун киритилгандир. Уларда баъзи бир персонажларнинг ишқий можаролари яланғоч ифодаланган. Лекин яхлит олганда роман менда жуда чуқур таассурот қолдирди. Унинг воқеалари бизнинг кунларда, бизнинг юртимизда содир бўлади. Роман қахрамони олий ўқув юртида тарихдан дарс беради. Лекин бозор муносабатлари бу одамни чирпирак қилиб учиради. Унинг изтироблари, бошига тушган кулфатлар исканжасидан қутулишга интилишлари, йўл излашлари, чора қидиришлари китобхонни бефарқ қолдирмайди. Романни ўқиб чиқар эканман, бугунги кун одамини тасвирлашда ҳали реализмнинг очилмаган имкониятлари кўп эканига иймон келтирдим. Демак, гап бу ерда реализмда ё модернизмда эмас. Гап санъаткорда, унинг тафаккурида ва маҳоратида. Адабий асар эса чинакам асар намунаси бўлмоғи учун, реализмга мансуб бўладими, романтизм услубида ёзилган бўладими, ёки қандайдир бошқа модернистик услубга амал қиладими, барибир, яна такрор айтаман, унинг марказида инсон турмоғи керак, китобхон инсоннинг тақдири, табиати, ҳаёти ҳақида муайян ахборот олиш билан бирга бу асардан эстетик завқ ҳам ола билсин.

Озод ШАРАФИДДИНОВ

 

Ўқилди: 591

Мувозанат
Исён ва итоат
Сабо ва Самандар