Қидириш

Кутубхона

Facebook

Янги шерълар

ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ
Ойбек домла ҳасад ва кўролмаслик тошлари заҳмидан тилдан қолиб,
умрининг охирги17 йилини азобда ўтказган.
Унга тош отганлар орасида шоирнинг яқин дўстлари ва сафдошлари бор эди…
Шоир бўлиб туғилган эди,
Шоир бўлиб яшади шоир.
Бироқ ҳасад бошини еди —
Тилдан қолиб қақшади шоир!.. Давоми

Яхши одамлар

(Ҳикоя)

Эрталабданоқ кўк юзида тўда-тўда қора булутлар пайдо бўлди. Тушга яқин эса қор учқунлади. Аллабир вақтдан бери дераза қаршисида хомуш ўтирган Иброҳимнинг ичига совуқлик югурди, эти жунжикиб, чор-ночор қўзғалди… Давоми

Улуғбек Ҳамдам. Истиқлол адабиёти — озод тафаккур адабиёти

Ўзбекистон мустақил бўлгандан бери орадан 22 йил вақт ўтди. Бир авлод туғилиб, вояга етгулик фурсат бу. Демак, Истиқлол даврида дунёга келган фарзандларимиз ҳозир балоғатга етиб, авлод бўлиб шаклланди, сафга турди. Айни дамда, катта авлодлар ҳам бу вақт мобайнида Истиқлол мафкураси асосида ўз дунёқарашию мақсад-муддаоларини Ватанимиз манфаатларига ростлаб, белни маҳкам боғлаган кўйи хизмат қилмоқдалар. Зеро, икки ўн йилдан мўлроқ давр ичида юртимизда амалга оширилган, оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир фуқаронинг турмуш ва онгида улкан ўзгаришларни содир этгани кўз юмиб бўлмас ҳақиқатдир. Ҳаётимизнинг ҳамма соҳаларида жадал суръатларда бораётган модернизация жараёнларини олинг. Давоми

Улуғбек Ҳамдам. Янги авлод овози (суҳбат)

Саволлар:
1. Сир эмас, кейинги қарийб йигирма-йигирма беш йил мобайнида давр тубдан ўзгарди. Бу дегани шуки, янги даврга хос бўлган кайфият ҳам пайдо бўлди. Демак, истаймизми-йўқми, янгиланган кайфиятни ўз асарларида акс эттирувчи авлод ҳам вояга етган бўлиши керак. Агар шундай бўлса, қани улар? Нега “манаман” дея кўзга ташланмаяпти? Бу гапни яна шунинг учун айтаяпманки, давраларда кўпинча 70-йиллар авлодидан кейин бизда бошқа адабий авлод шаклланмади, деган иддаоларни тез-тез эшитиб қоламиз. Чиндан ҳам шундайми? Акси бўлса, бунинг исботи борми? Чунки ҳар бир янги авлоднинг ўз ижодий кредоси бўлади, дунёни бадиий-эстетик қабул қилишида ўзига хослик бўлади, хўш, шу Давоми

Ижодкор масъулияти (facebook саҳифаларидаги кескин баҳс)

ЖИДДИЙ ВА КЎЧА АДАБИЁТИ ҲАҚИДА БАЪЗИ МУЛОҲАЗАЛАР


Жиддий адабиёт миллат маънавиятини бойитишга хизмат қилса, кўча адабиёти эса, аксинча, асрлар мобайнида томчи-томчи йиғилган ана ўша маънавий бойликни челаклаб тўкилишига сабаб бўлиши мумкин. Албатта, адабиёт ранг-баранг бўлмоғи керак. Чунки ўқувчилар адабий дидининг ўзи турфа рангда. Лекин хилма-хиллик дегани орада савиясиз асарларга ҳам рухсат бор, дегани эмас. Баъзан танқиддан тубан адабиёт ҳақида лом-мим демаган маъқул деб биламиз. Шу тутимимиз қанчалик ўзини оқлайди? Анча йиллар муқаддам китоб дўконига кирсам, аёл муаллиф номидан бир неча шеърий тўплам нашр қилинганига кўзим тушиб, қизиқиб биттасини олдим-да варақладим. Шунда китоб адади эътиборимни тортди: нақ 100 000 нусха. “Ажабо! Қойил!” — хитоб қилиб юбордим ўзимга ўзим. Дўкондордан сўрадим: “чиндан шунча нусхами ё бу ерга битта-иккита ноль адашиб кириб қолганми?”. “Йўқ, Марҳабо опанинг китоби яхши сотилади, ноллари жойида”, деб жавоб берди сотувчи. Шеършунос бўлганим учун битта шеърий тўпламни харид қилдим ва уйга келиб ўқиб чиқдим. “Натижа?” дейсизми? “Шеърий тўплам” деганимиз қофиядан оз-моз хабардор, жиндаккина бадиий завқи бўлган ва табиийки, шу
Давоми

Озод Шарафиддинов. “Мувозанат” – том маънода анъанавий услубда ёзилган асар

Мен яқинда Улуғбек Ҳамдамнинг “Мувозанат” деб номланган янги романини ўқиб чиқдим. Бу роман, бир икки эпизодни ҳисобга олмаганда, том маънода анъанавий услубда ёзилган. Эҳтимол, “бир икки эпизод” модернистик характерда бўлиб, китобхоннинг кўнгилхушлиги учун киритилгандир. Уларда баъзи бир персонажларнинг ишқий можаролари яланғоч ифодаланган. Лекин яхлит олганда роман менда жуда чуқур таассурот қолдирди. Унинг воқеалари бизнинг кунларда, бизнинг юртимизда содир бўлади. Роман қахрамони олий ўқув юртида тарихдан дарс беради. Лекин бозор муносабатлари бу одамни чирпирак қилиб учиради. Унинг изтироблари, бошига тушган кулфатлар исканжасидан қутулишга интилишлари, йўл излашлари, чора қидиришлари китобхонни бефарқ қолдирмайди. Романни ўқиб чиқар эканман, бугунги кун одамини тасвирлашда ҳали реализмнинг очилмаган имкониятлари кўп эканига иймон келтирдим. Демак, гап бу ерда реализмда ё модернизмда эмас. Гап санъаткорда, унинг тафаккурида ва маҳоратида. Адабий асар эса чинакам асар намунаси бўлмоғи учун, реализмга мансуб бўладими, романтизм услубида ёзилган бўладими, ёки қандайдир бошқа модернистик услубга амал қиладими, барибир, яна такрор айтаман, унинг марказида инсон турмоғи керак, китобхон инсоннинг тақдири, табиати, ҳаёти ҳақида муайян ахборот олиш билан бирга бу асардан эстетик завқ ҳам ола билсин.

Озод ШАРАФИДДИНОВ

 

Раҳимжон Раҳмат. “Бир ёруғлик излайман ҳамон…”

Япониянинг аллақайси оролида йил ўн икки ой вулқон отилиб, ер қимирлаб туради, деб эшитганман. Улуғбек “Ёлғизлик” асарида инсон қалбининг ана шундай ҳамишалик безовта, таҳликали қисмини тасвирлашга уринган. У ўз мақсадига эришиш учун ҳикоя ё қисса ёзишнинг маълум ва машҳур анъаналарини қурбон қилиб юборган. Инсон қалби ҳақида ростгўйлик билан гапиришга шу қадар уринганки, ҳатто ёзганлари одатдаги бадиий асарга ўхшамай қолган. Тил – одамнинг оғзидаги ортиғи, деймиз. Тил одамга ўз фикрини яшириш учун ато этилганлигини кўпчилигимиз биламиз. Мен шуни сездимки, Улуғбек асари давомида тилнинг ҳақиқатни яшира оладиган жиҳати – мантиқни парчалашга уринган. Мантиқ тамом бўлган жойдан инсон қалбига илк қадам ташлаймиз, дейди олмон файласуфи. Давоми

Мувозанат
Исён ва итоат
Сабо ва Самандар